Ўтган ҳафта Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — Иқтисодиёт ва Молия вазири Жамшид Қўчқоров Жаҳон банки делегацияси билан учрашув ўтказди.
Тадбирда Жаҳон банки гуруҳи вакиллари — Мона Хаддад, Жаҳон банкининг савдо, инвестициялар ва рақобатбардошлик бўйича глобал директори, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Maрко Мантованелли, Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиёдаги Макроиқтисодиёт, савдо ва инвестиция амалиёти менежери Антонио Нусифора иштирок этди.

Учрашув аввалида «Ўзбекистон-2030» стратегиясини амалга оширишда хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳамияти қайд этилди. Бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланиши таъкидланди.
Шундан сўнг, Жаҳон банки делегацияси вакиллари вазирлик раҳбарияти билан хизматлар кўрсатиш асосида иқтисодий ўсиш истиқболлари, хизмат кўрсатиш соҳаси салоҳиятидан самарали фойдаланиш режаларини асослаш ва унинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича учрашув ўтказдилар.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасини иқтисодий ўсиш двигателига айлантириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, сўнгги йилларда Ўзбекистонга хизматлар экспорти ва мамлакатга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими сезиларли даражада ошгани қайд этилди.
Учрашув давомида Жаҳон банкининг Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) аъзолигини қўллаб-қувватлаши натижалари ҳам муҳокама қилинди. Бу борадаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш ва режалаштирилган лойиҳалар бўйича маслаҳатлашувларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Сурат: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги