Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков 30 май куни Ислом таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) Бош директори Салим бин Mуҳаммад ал-Maлик билан учрашди.

Учрашув давомида 2025 йилда Самарқанд «Ислом оламининг маданий пойтахти» деб тасдиқланиши муносабати билан жорий йилда Ўзбекистонда бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилгани қайд этилди.
Мақсад Ислом цивилизацияси билан боғлиқ мамлакатлар билан маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборат.
Учрашув якунида бир қатор таклифлар илгари сурилди. Ислом олами олимларининг «Имом Ал-Бухорийнинг инсоният тарихидаги ўрни, унинг илм-фан ривожидаги бебаҳо мероси» мавзусига бағишланган иккинчи халқаро конференциясини ўтказиш таклиф этилади.»Шунингдек, ICESCO га аъзо-давлатларнинг маданий мероси қўмитасининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
Сурат: Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати