Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод» спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайхо Маҳкамова ва Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов иштирок этди.
«Спорт ривожланган мамлакат кучли мамлакатдир. Агар биз мамлакатимизни кучли қилишни истасак, барчамиз спорт билан шуғулланишимиз керак», — деди К.Шарипов.
16 спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилди. Биринчи таълим босқичида 96 мингдан ортиқ, иккинчи туман-шаҳар босқичида 72 мингдан ортиқ, учинчи вилоят босқичида 22 мингдан ортиқ талаба иштирок этди.
Финал босқичи якунларига кўра, мусобақада совринли ўринларни қўлга киритган жамоаларга умумий қиймати 192 миллион сўм бўлган «Президент совғаси» тўплами топширилди. Мамлакатимиз олий таълим муассасалари талабалари ўртасида илк бор ўтказилаётган талабалар Лигаси спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари ҳам тантанали равишда тақдирланди.
Футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси ва шахмат бўйича талабалар Лигаси мусобақаларида 12 мингдан ортиқ жамоа иштирок этди. Танловнинг 1-босқичида 147 та университетнинг 562 мингдан ортиқ талабалари, 2-босқичда 21 минг киши, 3-республика босқичида мамлакатнинг 42 та университетидан мингдан ортиқ талабалар беллашдилар.