Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан биргаликда «Касбга йўналтириш ва талабалар таълимининг ҳозирги тенденциялари» мавзусида ўқитиш семинари ўтказди.

Тадбирда Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, таълим лойиҳалари марказининг лойиҳавий офиси, савдо-саноат палатаси ва ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, USAID каби қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова очиб, унинг доирасида касб-ҳунарга йўналтириш ва талабалар таълими соҳасида фаолият юритаётган бир гуруҳ ўқитувчи ва мутахассисларни тақдирлади.
Бундан ташқари, тадбир доирасида “Германия халқаро ҳамкорлик жамияти” нинг минтақавий лойиҳаси раҳбарига «Миннатдорчилик хати» тақдим этилди.