Ўзбекистонда “Иннопром Марказий Осиё” саноат кўргазмаси бўлиб ўтди
Ўзэкспоцентер” кўргазма мажмуасида Иннопром Марказий Осиё халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини якунлади.

Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Беларусь ва Қозоғистон вакиллари иштирок этди.
Ялпи мажлисда «Марказий Осиёда саноат кооперацияси: минтақавий йўналиш» мавзусида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари — Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров сўзга чиқди.
Кўргазма давомида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Фото: Иннопром Марказий Осиё кўргазмасининг расмий сайти