Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Токаев Астана шаҳрида Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик Кенгашлари котибларининг учрашуви чоғида Қозоғистонда БМТ нинг минтақавий марказини ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлади. Президент трансчегаравий характердаги замонавий чақириқ ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш муҳимлигини таъкидлади. У халқаро экстремизм, терроризм, наркотрафик ва қурол-яроғ савдосига қарши курашни устувор вазифа сифатида алоҳида қайд этди. Ушбу таҳдидлар шароитида Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

Қозоғистон Президенти минтақа мамлакатлари ўз саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириши ва Афғонистонни минтақавий муносабатларга фаол киритиши кераклигини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, Қасим-Жомарт Токаев Қозоғистонда БМТ нинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этишни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу учрашув 9 август куни Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг олтинчи маслаҳат учрашувига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлди.
Қозоғистон раҳбари Марказий Осиё давлатларини бир-бирига қарши ажратиш ва йўналтиришга интилаётган ташқи кучларга қарши биргаликда курашишга чақирди. У республиканинг барча масалалар бўйича ўзаро мақбул ечимларни излашга тайёрлигини қайд этиб, қардош халқлар ўртасидаги ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё минтақасида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни таъкидлаб, биргаликдаги ҳаракатлар ва ўзаро қўллаб-қувватлаш минтақа халқлари фаровонлигига йўл очишига ишонч билдирди.
Сурат: Акорда Матбуот Хизмати