Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров Хитой халқ Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида онлайн мулоқот орқали “Хитой-Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўлини қуриш тўғрисидаги битимни имзолаш маросимида иштирок этди.

«Ушбу лойиҳа таниқли “Битта камар-битта йўл” ташаббусининг муҳим таркибий қисмига айланади. Шуниси қувонарлики, темир йўл Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларини бир-бирига боғлаб, Европа ва форс кўрфазига янги транспорт йўналишларини янада очади. Ва, шубҳасиз, бу мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликка ҳар томонлама ижобий таъсир кўрсатади», — деди Қирғизистон Президенти.
Битимни имзолаш маросимида Пекинга амалий ташриф билан келган Қирғизистон Республикаси Tранспорт ва коммуникациялар вазири Тилек Текебаев, шунингдек, Хитой Халқ Республикаси Ривожланиш ва ислоҳотлар Давлат қўмитаси раиси ва Ўзбекистон Республикаси Tтранспорт вазири иштирок этди.
Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Марказий Осиё давлатларига халқаро бозорга чиқиш ва минтақанинг мавқеини ошириш имконини беради. Шарқий Осиёдан Жанубий Европа мамлакатларига етказиб бериш 900 километрга қисқаради. Юк ташиш ҳажми ошиши кутилмоқда, чунки етказиб бериш муддати сезиларли даражада камаяди.
«Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўл лойиҳасини биргаликда илгари суришда ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланиши тарихий ва муҳим воқеадир. Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва икки мамлакат раҳбарларининг (Хитой ва Ўзбекистон) сиёсий қатъияти туфайли музокаралар жараёни якунланди, техник-иқтисодий асос ишлаб чиқилди ва лойиҳани амалга ошириш бўйича амалий ҳаракатлар бошланди», — деди Тилек Текебаев.