Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Касималиев Ислом Тараққиёт Банки гуруҳи бошқарувчиларининг 49-йиллик йиғилишида Араб Мувофиқлаштирувчи Гуруҳининг интеллектуал таълимни молиялаштиришга бағишланган форумида сўзга чиқди.

«Ҳозирда бизнинг таълим ва фан вазирлигимиз “Олтин ҚазиҚ” дастурини ишлаб чиқди. Ушбу дастурга 12 йиллик таълим тизимига ўтиш, STEM фанлари бўйича энг яхши дарсликларни сотиб олиш, таълимнинг рақамли трансформацияси, ўқитувчиларнинг малакасини оширишни рақамли қўллаб-қувватлаш, таълимдаги бошқарув жараёнларини рақамлаштириш киради» — деди А.Касималиев.
Ушбу дастур Қирғизистон ёшларини ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратиши ва ёш авлоднинг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини таъминлаши кутилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари, шунингдек, форум давомида 4-сонли «Сифатли таълим» барқарор ривожланиш мақсадлари кўрсаткичларини такомиллаштириш Қирғизистоннинг 2030 йилгача бўлган фаолиятининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланганини таъкидлади.
«2023 йил якунларига кўра Қирғизистон барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича дунёнинг 166 мамлакатидан 45-ўринни эгаллади ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида етакчи ҳисобланади» — деди Адилбек Касималиев.
Сурат: Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий веб-сайти