Ўтган ҳафта Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Ислом тараққиёт банки Президенти Mуҳаммад Ал-Жассер билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Республика Президенти Қирғизистон ИТБ билан ҳамкорликка катта аҳамият беришини таъкидлади.

Қирғизистон Президентининг сўзларига кўра, банк билан ҳамкорликнинг муҳим натижаси Республика аҳолисини арзон уй — жой билан таъминлашга қаратилган «Менинг уйим-2021-2026» дастури бўлди. Лойиҳа доирасида 1800 га яқин оилани ижтимоий уй-жой билан таъминлаш режалаштирилган.
С.Жапаров энергетика соҳасида йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан, у ИТБ Президентини Молия институтининг “Қамбар-Ота-1” ГЭС ни қуриш лойиҳасида иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқишга таклиф қилди.

Ўз навбатида, Mҳаммад Ал-Жассер Қирғизистоннинг иқтисодий кўрсаткичларининг ўсишини қайд этди. У республиканинг ноёб табиати туфайли яшил энергияни ривожлантириш учун катта имкониятларга эга эканлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, Ислом тараққиёт банки Президенти Садир Жапаровни кичик гидроэлектростанциялар қуриш, инсон ресурсларини ривожлантириш, қашшоқликни камайтириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини молиялаштириш масалаларини кўриб чиқишга таклиф қилди.

Учрашув якунида Содиқ Жапаров Mҳаммад Ал-Жассерни Қирғизистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва фаровонлигини оширишга қўшган улкан ҳиссаси учун “Достук” ордени билан тақдирлади.
Сурат: Қирғизистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати