2024 йил 4 июн куни Женевада Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) Бош директори Эми Поуп билан учрашди.
Можародан кейинги вазиятлар ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ глобал муаммолар, уларнинг мамлакатларнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишига потенциал таъсири муҳокама қилинди.

Қирғизистон учун устувор бўлган миграция соҳасидаги халқаро кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ХМТ лойиҳаси ва дастурий фаолияти шаклида ҳимоя қилиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Глолбал иқлим ўзгариши шароитида тоғли ҳудудларни ривожлантириш доирасида биргаликда ишлаш имкониятларини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.
Сурат: Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий веб-сайти