Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ЭКСПО павилонига ташриф буюрди ва у ерда Astana Hub технопаркининг рақамли инфратузилмасини кўздан кечирди, шунингдек стартап лойиҳалари билан танишди.

«Президент иқтисодиётни рақамлаштиришни фаоллаштириш ва сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланишни таъминлаш вазифасини аниқ белгилаб берди. Мақсад -2026 йилга қадар ИТ хизматлари ва маҳсулотларининг йиллик экспортини энг камида 1 миллиард долларлик миқдорда таъминлаш. Бугунги кунда бу кўрсаткич $529 млн. Мамлакатимиз рақамлаштириш соҳасида ютуқларга эришди. Маҳаллий ИТ мутахассислари энг яхшилар қаторига киради ва биз уларга янги илғор маҳсулотларни яратишда ва ИТ-ечимлар экспортини оширишда ёрдам беришда давом этишимиз керак», — деди Олжас Бектенов.
Мамлакатда Давлат раҳбари ташаббуси билан “Techn Orda” дастури амалга оширилмоқда, унга кўра 2025 йилга қадар 20 минг ИТ мутахассисларини тайёрлаш белгиланган. Ҳозирги кунгача 15 мингдан ортиқ талабалар ўқитилди ва 2 мингта стартап лойиҳалари бошланди.
Astana Hub технопаркида бугунги кунда 1400 та ИТ-компаниялари фаолият олиб бормоқда ва улар ўтган йили 400 миллиард тенге ишлаб топишди.