Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Токаев Нидерландия Қироллиги Бош вазири Марк Рютте билан учрашув ўтказди, дея хабар беради республика раҳбари матбуот хизмати.

28 май куни Нидерландия Бош вазири Қозоғистон пойтахти Астанага амалий ташриф билан келди. Шу куни Қозоғистон раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид кенг кўламли масалалар ва икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Шундан сўнг Президент Қасим-Жомарт Токаев ва Бош вазир Марк Рютте музокаралар хонасига кўчиб ўтдилар ва у ерда ҳамкорликнинг муҳим мавзуларида мулоқотни давом эттирдилар. Учрашув дўстона муҳит ва томонларни қизиқтирган долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув иштирокчилари ҳар икки халқ манфаати учун турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришни давом еттириш ниятини билдирдилар.
Сурат: Акорда матбуот хизмати