Қозоғистонда 2024 йилнинг дастлабки тўрт ойида нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошди. Умумий ҳажми 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар ошди ва 213 минг тоннадан ошди.

Қозоғистон Республикаси Эергетика вазирлиги мавжуд корхоналарнинг иш юкини ошириш мақсадида ўз ишини давом эттирмоқда. Нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали кўпайтириш режалари мавжуд, унга кўра:
- Актау битум заводида 2025 йилда 1 дан 1,5 дан миллион тоннагача,
- Шымкент нефтни қайта ишлаш заводида 2030 йилгача 6 дан 12 миллион тоннагача,
- Атырау нефтни қайта ишлаш заводида 2027 йилга келиб 5,5 дан 6,7 миллион тоннагача,
- Павлодар нефть-кимё заводида 2030 йилгача 5,5 дан 8 миллон тоннагача.
2024 йил июн ойида вазирлик «2024-2030 йилларда нефть-кимё саноатини ривожлантириш бўйича йўл харитаси» ни тасдиқлаш учун тайёрлади ва «Нефть-кимё саноати тўғрисида» ги қонунни ишлаб чиқиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
2024 йил охирига қадар 628 минг тоннадан ортиқ нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 75 фоизга ўсишини таъминлайди. Ҳукумат 2029 йилга келиб қиймати 14 миллиард доллардан ортиқ бўлган бешта йирик лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.
«Бу йил бутадиен ва унинг ҳосилаларини 340 минг тоннагача ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бошланади ва “Полиэтилен” лойиҳаси бўйича инвестиция қарори қабул қилинади – бу қуввати 1,2 миллион тонна бўлган мамлакат тарихидаги энг йирик лойиҳалардан бири. Маълумки, нефть-кимё саноати юқори мултипликатив эффект беради-полимер хом ашёси янги саноат тармоқларини ривожлантириш учун асос бўлади. Шу муносабат билан ушбу соҳани ривожлантириш учун тизимли ёндашувлар талаб этилади», деди Энергетика вазири Алмасадам Саткалиев Қозоғистон ҳукумати йиғилишида.
Сурат: Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг расмий ахборот ресурси