Қозоғистонда кетма-кет иккинчи ҳафта давомида ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар (ИАМ) нархи пасаймоқда. Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Серик Жумангарин раислигида ҳукуматда бўлиб ўтган йиғилишда Қозоғистон минтақаларида нархлар динамикаси, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари кўриб чиқилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, апрел ойининг икки ҳафтасида нархларнинг умумий ўсиш индекси 0,2% ни ташкил этди. Хусусан, пиёз нархи 2,6%, кунгабоқар ёғи – 1,6%, гречка ва товуқ тухуми – 1%, гуруч – 0,5%, макарон шохлари – 0,2% га тушди.
«ИАМ учун ўртача нарх индексининг пасайиши мамлакатнинг саккиз минтақасида, олтитасида эса – нолга тенг. Актобе (0,8% га), Мангистау, Ғарбий-Қозоғистон (0,2%), Атырау, Қарағанда ва Абай вилоятларида (0,1%) нархларнинг ошиши қайд этилган», деди Савдо ва интеграция вазирининг биринчи ўринбосари Айжан Бижанова.