4 июн куни Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Санжар Болотов Япония ташқи ишлар бўйича Давлат котиби, Япония ташқи ишлар вазирлиги катта ўринбосари Киёто Цудзи билан учрашди.

Санжар Болотов Қирғизистон ва Япония ўртасидаги савдо айланмасининг ўсишини қайд этди, аммо у Япония бозорига Қирғизистон маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмининг пастлигини ҳам таъкидлади. Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Қирғизистон маҳсулотларининг Японияга экспорт салоҳиятини ошириш бўйича биргаликдаги саъйи-ҳаракатларни йўналтиришни таклиф қилди.

Учрашув давомида Қирғизистон томони маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳияти ва рақобатбардошлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган Қирғизистон Республикаси ИСВ қошидаги “Қирғиз Экспорт” марказини тақдим этди.
Ўз навбатида, Киёто Цудзи қирғиз-япон муносабатлари ривожланишида сезиларли ютуқларни қайд этди. У Toкио ва Бишкек ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлади. Япония Давлат котиби икки мамлакат IT-компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик сармоядорларни жалб қилиш учун муҳим ҳужжат бўлган инвестицияларни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш тўғрисида битим тузиш учун асос яратишига умид билдирди.
Томонлар ҳар томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини ишлаб чиқиш, шу жумладан икки томонлама солиққа тортилмаслик тўғрисидаги битим лойиҳасини тузиш бўйича ишларни муҳокама қилдилар.
Аввалроқ, 2023 йил ноябр ойида Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Японияга расмий ташриф билан келган эди. Учрашув давомида “Қирғизистон юқори технологиялар парки” ва Япония “Билимлар Капитали” Уюшмаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.