6 июн куни Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модиниумумий парламент сайловларидаги ғалабаси билан табриклади.

Республика Президентининг матбуот хизмати расмий табрикни эълон қилди:
«Қирғизистон Республикаси халқи номидан ва ўз номимдан Миллий демократик иттифоқни умумий парламент сайловларидаги ғалабаси билан самимий табриклайман.
Ушбу ютуқ сизнинг етакчилик фазилатларингиз, Ҳинд халқининг сизга бўлган ишончи ва сизнинг раҳбарлигингиз остида Ҳиндистоннинг дунёда ўсиб бораётган ролининг далилидир. Мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги фаол мулоқот ва яқин ҳамкорликни таъкидлаш қувонарли.»
Бундан ташқари, Садир Жапаров Ҳиндистон Бош вазирига сиҳат-саломатлик ва ҳукумат фаолиятида муваффақиятлар, Ҳинд халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.
Сурат: Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги