Қозоғистон Президенти Россия Давлат Думаси раиси билан учрашди — ИА Караван Инфо
Қозоғистон Президенти Россия Давлат Думаси раиси билан учрашди

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Токаев ва Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин ўртасида шахсий учрашув бўлиб ўтди.

Асосий эътибор мамлакатлар ўртасидаги жорий ҳамкорлик масалалари, шунингдек, кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчиликни мустаҳкамлаш истиқболларига қаратилди. Хусусан, Евросиё аспектларида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик мавзулари кўтарилди.

Қасим-Жомарт Токаев мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда қонун чиқарувчи органларнинг роли ошганини қайд эетиб, парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришга чақирди.

Аввалроқ Президент Қасим-Жомарт Токаев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти парламент Ассамблеяси Кенгаши йиғилиши иштирокчилари билан учрашган эди. Қозоғистон раҳбари Россия Федерациясининг КХШТ парламент Ассамблеясининг доимий мақоми тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлади ва бошқа давлатларни ҳам ушбу таклифни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Сурат: Россия Давлат Думасининг расмий веб-сайти

error: