БМТ хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган янги аъзолари эълон қилинди
6 июн куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси йиғилишида Покистон, Сомали, Панама, Дания ва Греция 2025 йилдан 2026 йилгача бўлган даврда хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолари этиб сайланди.

«Дания, Греция, Покистон, Панама ва Сомали хавфсизлик Кенгашининг 2025 йил 1 январдан бошлаб икки йиллик муддатга сайланади», деди БМТ Бош Ассамблеяси раиси Деннис Фрэнсис.
Овоз бериш одатдагидек яширин бўлиб ўтди. Муваффақиятли ғалаба учун БМТ Бош Ассамблеяси делегатларининг камида 2/3 овозини қўллаб-қувватлаш керак эди.