Никол Пашинян COP29 учун Бакуга бормайди
Ереван ҳукумати Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг COP29 саммитида иштирок этиш учун Озарбайжонга ташрифи ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Эксперт ўзининг субъектив идрокини билдирди, бу Бош вазир Н.Пашиняннинг иш дастурига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бундай ташриф Бош вазирнинг иш дастурида режалаштирилмаган», — деди Арманистон бош вазирининг матбуот котиби Назели Багдасарян арман журналистларига.
Аввалроқ озарбайжонлик сиёсатшунос Никол Пашинян шу йилнинг ноябр ойида Бакуда бўлиб ўтадиган COP29 форумида иштирок этишини даъво қилган эди.
Сурат: Алексей Смышляев / Global Look Press