Владимир Путин ва Режеп Тайип Эрдоған 3-4 июл кунлари Астанада учрашиши мумкин
Россия Президенти Владимир Путин 3-4 июл кунлари Астанада Туркия Президенти Ражаб Тайип Эрдоған билан учрашишни режалаштирмоқда.

«Умид қиламанки, яқин келажакда, июл ойида, менинг фикримча, 3-4-кунлари у халқаро тадбир доирасида Астанада бўлиши керак ва биз у билан учрашиш ва барча долзарб масалаларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўламиз», — деди Владимир Путин Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан билан учрашувда.
3-4 июл кунлари Владимир Путин Астанага ташриф буюради, у ерда Президент Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этади.
Сурат: Сергей Гунеев / Sputnik / Reuters