У Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган темир йўл қурилишини минтақавий иқтисодиётни ўзгартиришга ваъда берадиган тарихий воқеа деб атади.

Пекинда имзоланган ушбу стратегик лойиҳа нафақат мамлакатлар ўртасидаги жисмоний алоқани, балки иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш рамзини ҳам англатади. Уч мамлакат раҳбарлари — Шавкат Мирзиёев, Си Цзиньпин ва Садир Жапаров ушбу йўналиш келажаги ҳақида қўллаб — қувватлашларини ва умидларини билдирдилар.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев темир йўл Хитойни минтақа билан боғлайдиган «энг қисқа ер елкаси» га айланишини, келажакда Трансафғон йўлаги орқали Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига чиқиш имкониятини очишини таъкидлади. Лойиҳа янги корхоналар, ўн минглаб иш ўринлари ташкил этишга, савдо ва саноат кооперациясининг ўсишига, шунингдек, аҳоли турмуш даражасининг ошишига олиб келиши кутилмоқда.
Мутахассисларнинг тахмин қилишича, янги темир йўл линияси бўйлаб юк ташиш ҳажми йилига 15 млн. тоннага етиши мумкин, товарларни етказиб бериш муддати эса бир ҳафтага қисқаради. Замонавий транзит ва логистика инфратузилмаси, омборлар ва терминалларнинг яратилиши минтақа учун қўшимча имтиёзлар беради.
Темир йўл Қашғар, Торугарт, Макмал, Жалолобод ва Андижон орқали ўтади. Бу Марказий Осиё транспорт тармоғини ривожлантиришнинг муҳим элементига айланади ва иқтисодий ўсиш ва ҳамкорлик учун янги уфқларни очади.