Сўнгги беш ой ичида Ҳиндистон ўтган йилга нисбатан Россиядан кунгабоқар ёғи импортини 1,6 баравар ошириб, рекорд даражадаги 693 миллион долларга етди. Бундай маълумотлар Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлиги ҳисоботида келтирилган. Жорий йилнинг май ойида Россиянинг Ҳиндистонга кунгабоқар ёғи экспорти тарихий юқори даражага етди ва жами 216 миллион долларга 209 минг тоннани ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан етказиб бериш ҳажмидан 2,8 баравар кўп.

Россия Ҳиндистонга кунгабоқар ёғининг асосий етказиб берувчисига айланди ва бозорнинг 57 фоизини эгаллади, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 37% юқори. Бир йил олдин Ҳиндистонга экспорт қилиш бўйича етакчи бўлган Aргентина, бу сафар етказиб беришнинг деярли 5 баравар камайиши туфайли учинчи ўринни эгаллади.
Россия ва Ҳиндистон ўртасидаги экспорт ҳамкорлиги жадал ривожланишда давом этмоқда, бу кунгабоқар ёғини етказиб бериш ҳажмининг ошишида намоён бўлади.