Ўзбекистонда истиқболли стартапларни жалб этиш мақсадида Миллий банклар иштирокида «Стартап тақдимот куни» (Demo Day) ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг 15 дан ортиқ тижорат банклари, венчур капитал жамғармалари, халқаро ташкилотлар, шунингдек, Ўзбекистон Президенти маъмурияти вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида олтита истиқболли стартаплар тақдим этилди: RoyalTaxi, UySot, IMAN, AllGood, OZ PLANET, MYCFO.
Стартаплар ташаббускорларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Tимур Ишметов, Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров ва Марказий Банк раисининг ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев билан мулоқоти тадбирнинг муҳим қисми бўлди.
Мулоқот давомида стартаплар муаллифлари Jett, Cradle, Zypl.AI, Coozin, Sugurta Bozor, Ustabor эришилган натижаларни муҳокама қилдилар. Банклар билан ҳамкорлик доирасида ёш компаниялар вакиллари биргаликдаги ҳамкорликнинг қийинчиликларини айтиб ўтдилар ва уларни бартараф этиш бўйича фикр алмашдилар.
Стартаплар билан ўзаро ҳамкорлик банкларга бизнес жараёнларини рақамлаштириш, маҳсулот ва хизматлар турларини кенгайтириш, инновацияларни жорий этиш имконини беради. Ўз навбатида, стартаплар банкларнинг мижозлар базасидан фойдаланиш, инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, экспертлар кўмагидан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўлади.
Сурат: The Tech