Хитой Суғд вилоятида 500 мегаватт қувватга эга қуёш электр станциясини қуришни режалаштирмоқда – ИА Караван Инфо
Хитой Суғд вилоятида 500 мегаватт қувватга эга қуёш электр станциясини қуришни режалаштирмоқда

Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода ва Хитойнинг Марказий Осиёдаги “Чайна Датанг” корпорацияси бош директори Ван Хао ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Хитой компаниясининг Суғд вилоятида 500 мегаватт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Ражаббой Аҳмадзода энергетика, жумладан, «яшил энергия» ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Вилоят раҳбари вилоятнинг иқтисодий аҳволи, мавжуд ресурс ва имкониятлар ҳақида маълумот берди, шунингдек, Хитойнинг ишлаб чиқариш компаниялари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Айни пайтда минтақа дунёнинг кўплаб мамлакатлари билан ҳамкорлик қилмоқда ва жорий йилнинг дастлабки олти ойида ташқи савдо айланмаси 1,4 миллиард доллардан ошди.

Изоҳ. 2002 йилда ташкил этилган “Чайна Датангкорпорацияси Хитойда электр энергиясини етказиб берувчилардан бири ҳисобланади. У мамлакатда «яшил» энергияни ривожлантирадиган қуёш панелларини ишлаб чиқаради.

Сурат: sugd.tj

error: