Россия Федерацияси президенти Владимир Путин М-11 “Нева” автомагистралининг Тверь шаҳрининг шимолий айланма йўлининг очилиш маросимида ва Тольятти шаҳрининг айланма йўли очилишида иштирок этди.

Давлат раҳбари Волга дарёси устидаги кўприк яқинидаги майдончага маҳаллий “Лада Аура” автомобилини ҳайдаб келди.
Йўлнинг очилиш маросимида қурилиш ишчилари, Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин, Президентнинг Марказий Федерал округидаги ваколатли вакили Игорь Щёголев, Тверь вилояти губернатори Игорь Руденя, “Автодор” Давлат компанияси бошқаруви раиси Вячеслав Петушенко ҳам иштирок этди.
«Бугун Самарада ва Тверда [минтақаларда] биз Россиянинг энг муҳим йўлларининг янги участкаларини очмоқдамиз. Шундай қилиб, биз ҳудудларнинг транспорт – иқтисодий алоқасини мустаҳкамлаш, самарали логистика ва хавфсиз йўл тармоғини ривожлантириш, истиқболли халқаро транспорт йўлакларини шакллантириш, энг муҳими, одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилашда яна бир қадам ташламоқдамиз. Чунки транспорт ва логистика ҳар доим иқтисодий фаолликни ва шунинг учун ҳаёт сифатини ошириш учун асосдир», – деди Россия Президенти.
Давлат раҳбари “Автодор” нинг йўл қурилиши ва бир қатор йирик лойиҳаларни (М-11 “Нева”, М-12 “Восток”, Марказий ҳалқа йўли) амалга оширишга қўшган ҳиссасини қайд этди.
«Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, “Автодор” мутахассислари Донбасс, Запоржье ва Херсон вилоятларининг транспорт инфратузилмасини тиклашда фаол иштирок этмоқда. Сиз ушбу минтақалардаги ва бутун Россиядаги барча вазифаларни фақат «аъло» баҳога бажаришингизга шубҳа қилмайман. Сизга янада муваффақиятлар тилайман», – деди Владимир Путин.
Сурат: kremlin.ru