2024 йил 18 июль куни Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирининг ўринбосари Ахлиддин Нуриддинзод ва Бангладеш Халқ Республикасининг Тожикистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Mуҳаммад Монирул Ислом ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, янги бозорларни топиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тўқимачиликни қайта ишлаш, фармацевтика саноати ва иқтисодиётнинг бошқа устувор тармоқлари бўйича қўшма лойиҳаларда иштирок этиш бўйича таклифлар билдирилди.
Тожикистон ва Бангладеш ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятлари тўғрисида фикр алмашиш муҳим аҳамиятга эга бўлди. Томонлар мулоқотни давом эттиришга ва савдо-иқтисодий соҳада ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлашнинг янги йўлларини излашга тайёр эканликларини билдирдилар.
Сурат: Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги