2024 йил 25 июль куни Бишкекда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо-давлатлар Бош прокурорларининг 22-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Бош прокурор Юсуф Раҳмон бошчилигидаги Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси делегацияси иштирок этди.
Тадбирда Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров шахсан иштирок этди ва унинг барча иштирокчиларини қутлади.
Учрашув давомида прокуратура фаолиятига замонавий технологияларни жорий этиш ва улардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиб, прокуратура вазифалари ва роли юзасидан фикр алмашилди.
Тожикистон Республикаси Бош прокурори Юсуф Раҳмон «Замонавий дунёда прокуратуранинг ўрни ва рақамлаштириш даври: Тожикистон Республикаси прокуратурасининг янги таҳдидларга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш тажрибаси» мавзусида нутқ сўзлади. У давлат ҳуқуқ-тартибот идораларининг терроризм ва кибержиноятчиликка қарши курашдаги илғор тажрибаларини қайд етди.
Сурат: Кабар