Тошкентда Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари даражасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди
Ўтган ҳафта бошида Тошкентда Ўзбекистон-Туркманистон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Сиёсий маслаҳатлашувлар давомида ҳамкорликнинг турли йўналишларининг вазифалари, шунингдек, минтақавий кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.
Фото: МДҲ Ижроия қўмитасининг расмий сайти