Тожикистон БМТ нинг барқарор транспорт бўйича тадбирида иштирок этди — ИА Караван Инфо
Тожикистон БМТ нинг барқарор транспорт бўйича тадбирида иштирок этди

Тожикистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Жонибек Ҳикмат БМТ Бош Ассамблеясининг барқарор ривожланиш ҳафталиги доирасида бўлиб ўтадиган барқарор транспорт бўйича олий даражадаги тадбирида иштирок етди.

Ж.Ҳикмат иқтисодий ривожланишга, глобал таъминот занжирларини кенгайтиришга, барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда тенг имкониятларни илгари суришга ёрдам берадиган барқарор транспорт тизимининг муҳимлигини таъкидлади.

Тожикистон вакили мамлакатнинг транспорт имкониятлари, шу жумладан Тожикистон ҳудудидан ўтадиган йирик транспорт йўлаклари ҳақида гапирди ва минтақавий алоқаларни ривожлантириш бўйича ишлар ҳақида хабар берди.

Барқарор ривожланиш ҳафталиги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган. Ушбу тадбир давомида туризм, инфратузилма, энергетика ва транспорт каби муҳим соҳаларда бир қатор юқори даражадаги тадбирлар ўтказилмоқда.

error: