БАА шайхи Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмасида иштирок этди — ИА Караван Инфо
БАА шайхи Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмасида иштирок этди

Ўтган ҳафта Ипак йўли халқаро туризм ва маданий мерос университетида (Самарқанд) Шаржа амирлигидан топилган археологик топилмалар кўргазмаси очилди.

Амирлик — бу Амир бошчилигидаги ва амирлар Кенгаши томонидан бошқариладиган давлат ёки мамлакат мулкчилиги.

Очилиш маросимида Шаржа амирлиги ҳукумати Ижрочи раиси, Шайх Фаҳим ибн Султон Ал Қосими, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимов иштирок этди.

«Шаржанинг қадимий тарихи бор. Ҳудуддан кўплаб артефактлар топилган. Бу топилмаларнинг 80 фоизи илк бор Ўзбекистонда намойиш этилгани муҳим. Кўргазмада Арабистон ва Марказий Осиё ўртасидаги муносабатлар тарихи, шунингдек, Шаржа амирлигининг неолитдан исломгача бўлган даврига оид 170 дан ортиқ археологик топилмалар намойиш этилган», — деди А. Абдухакимов.

Шайх Фаҳим бин Султон Ал Қосимий ўз навбатида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари тарихи ва маданияти бир-бирига жуда яқин эканлигини айтди.

«Бу топилмаларнинг барчаси бизнинг тарихимиз ва маданиятимиз билан боғлиқлигимизни кўрсатади. Ушбу тарихий топилмаларни ўрганиш орқали биз уларнинг маданий мерос учун қандай аҳамиятга эга эканлигини кўрсатмоқчимиз», — деди Шайх Фаҳим ибн Султон Ал Қосими.

error: