Қирғизистон Энергетика вазирлиги Кореянинг K-Water компанияси билан Меморандум имзолади — ИА Караван Инфо
Қирғизистон Энергетика вазирлиги Кореянинг K-Water компанияси билан Меморандум имзолади

Ўтган ҳафта Қирғизистон Энергетика вазирлиги Корея сув ресурслари корпорацияси («K-Water») билан иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича ўзаро англашув ва ҳамкорлик Меморандумини имзолади.

Ҳужжат Қирғизистон Республикаси Энергетика вазирининг ўринбосари Байгазиев Талайбек ва K-Water Бош директори Юн Сог Дэ томонидан имзоланди.

Вазирлик расмий сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, имзоланган ҳужжатнинг асосий мақсади ҳамкорликни таъминлаш ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича халқаро лойиҳаларни қидириш ва ривожлантиришда тараққиётга кўмаклашишдан иборат.

error: