Қирғизистон Бош вазири Ақылбек Жапаров Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон билан учрашди
Вазирлар Маҳкамаси раиси — Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбари Ақылбек Жапаров Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон билан учрашув ўтказди.

Томонлар Қирғизистон-Британия ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Қирғизистонга ташрифи чоғида ўтказилган музокаралар натижалари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшишига умид билдирди.
Аввалроқ, Лондонга иш сафари чоғида Ақылбек Жапаров Дэвид Кэмерон билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган эди.
Фото: Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг расмий веб-сайти