Россия Федерациясининг Туркиядаги элчихонаси Туркия Ташқи ишлар вазирлигига Turkish Airlines нинг Россия фуқароларининг Лотин Америкасига парвозларини рад этиш ҳолатлари кўпайгани муносабати билан эслатма юборди.

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, ушбу мурожаат Туркия томонидан синчковлик билан ўрганилган.
Мария Захарова, шунингдек, Россиянинг Истанбулдаги Бош консуллиги маълумотларига кўра, Turkish Airlines авиакомпаниясининг Россия фуқароларини Истанбулдан Лотин Америкаси мамлакатларига парвозларга чиқишдан бош тортиши ушбу мамлакатлар ҳудудларига кириш қоидалари билан боғлиқлигини тушунтирди. Шунинг учун авиаташувчи парвозларни ташкил қилишда халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ХФАТ) қоидаларига ва парвоз амалга ошириладиган мамлакат қонунларига амал қилади.