Москвада ШҲТ нинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича Экспертлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди — ИА Караван Инфо
Москвада ШҲТ нинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича Экспертлар гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди

Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо-давлатларнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича Экспертлар гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашув иштирокчилари хавфсиз, адолатли ва очиқ ахборот маконини яратиш мақсадида ахборот хавфсизлиги соҳасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, шу жумладан ихтисослашган кўп томонлама платформалардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Томонлар ШҲТ га аъзо-давлатларнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. ШҲТ га аъзо-давлатларнинг Марказий банклари орқали ахборот-коммуникация технологияларидан жиноий мақсадларда фойдаланиш ва молия соҳасидаги ҳамкорликка қарши курашиш чоралари таклиф этилди.

error: