Илон Маск Путиннинг Хитойга ташрифи ҳақида изоҳ берди

Х ижтимоий тармоғидаги (Россия Федерацияси ҳудудида тақиқланган ижтимоий тармоқ) хабарида америкалик миллиардер Илон Маск Ғарб учун Россия Президенти Владимир Путиннинг Хитойга ташрифи янги иттифоқ пайдо бўлишидан далолат беришини англаш муҳим деган фикрга қўшилди.
«Қўшма Штатлар уларни иттифоқ тузишга ундамоқда», — деб ёзди америкалик миллиардер ижтимоий тармоқда.
И.Маск Ғарб, Хитой—Россия —Эрон—КХДР ўқининг шаклланишига дуч келаётгани ҳақидаги нашрга шундай муносабат билдирди.
Сурат: https://www.wsj.com/topics/person/elon-musk