Россия Мьянма билан визаларни бекор қилиш тўғрисида битим имзолашга тайёр — ИА Караван Инфо
Россия Мьянма билан визаларни бекор қилиш тўғрисида битим имзолашга тайёр

Россия Мьянма билан виза режимини бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазирининг ўринбосари Дмитрий Вахруков маълум қилди.

«Бизнинг устуворликларимиздан бири Мьянма. Ва бизда бу йил сентябр ойида Шарқий иқтисодий форум доирасида сайёҳлик визаларини бекор қилиш тўғрисида шартнома имзолашимиз ҳақида аллақачон келишув мавжуд. Ўйлайманки, бу биз ҳозир фаол ишлаётган бошқа мамлакатлар учун яхши намуна бўлади», — деди Д. Вахруков.

Россия, шунингдек, Баҳрайн, Кувайт, Малайзия, Уммон ва Саудия Арабистони фуқаролари учун сайёҳлик визаларини бекор қилиш тўғрисида битим имзолашни режалаштирмоқда.

error: