Тожикистонда Марказий Осиё касаба уюшмалари Кенгаши бўлиб ўтди
Ўтган ҳафта Суғд вилоятининг Гулистон шаҳрида Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари Кенгашининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Тожикистон Мустақил касаба уюшмалари федерацияси раиси, Марказий Осиё касаба уюшмалари Кенгаши Бош котиби Маликшо Неъматзода олиб борди.

Кенгаш йиғилишида Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон касаба уюшмалари федерациялари раислари ва халқаро меҳнат ташкилоти делегацияси иштирок этди.
Марказий Осиё касаба уюшмалари Кенгаши 2021 йилда Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, кейинчалик Қирғизистон ва Мўғулистон қўшилди.
Сурат: https://fikmt.tj/?p=6203&lang=ru