Ўзбекистонда «Энергетика ҳафталиги» бўлиб ўтди — ИА Караван Инфо
Ўзбекистонда "Энергетика ҳафталиги" бўлиб ўтди

«Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма мажмуасида Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг «Энергетика ҳафталиги» бўлиб ўтди.

Форумда 450 мамлакатнинг 29 та ишлаб чиқарувчи корхоналаридан ёқилғи-энергетика комплексига оид замонавий техника ва технологиялар намуналари намойиш этилди.

Форум «Ўзбекистон миллий стратегиясига мувофиқ энергетика сиёсатини уйғунлаштириш» ялпи Мажлиси билан очилди. Шунингдек, иккита муҳим тадбир – «Ўзбекистон нефть ва гази – ОГУ 26″ 2024-халқаро конференцияси ва 4-Халқаро энергетика конференцияси бошланди.

Энергетика ҳафталиги доирасида хорижий ва маҳаллий компаниялар, халқаро экспертлар ҳамжамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида соҳага оид долзарб мавзуларда бир қатор халқаро кўргазма ва конференциялар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов, шунингдек, Европа, Осиё ва Шимолий Америкадан 31 мамлакат, хусусан, Росатом, ACWA Power, Masdar, Honeywell, Socar, Rosatom, Nedra Digital, OilTech, Bureau Veritas, EMK Steel Trade, Rosen Group, Schneider Electric,  каби таниқли компаниялар вакиллари шунингдек, турли ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

error: