Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Хитой Фанлар Академиясининг Синьцзян филиали Президенти Чэнь Си ва Синьцзян илмий-техника бирлашмаси раиси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ш.Хамраев Ўзбекистонда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тежамкор технологияларни жорий этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди, шунингдек, ушбу соҳа самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой илмий муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон вакиллари хитойлик олимлар томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар билан танишдилар ва Ўзбекистонда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш бўйича Хитой тажрибасига асосланган лойиҳаларни Ўзбекистон ҳудудларида амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.