Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Қасималиев Қозон шаҳрига иш сафари билан борди ва у ерда Қирғизистон делегацияси билан биргаликда бир нечта саноат корхоналарида бўлди.
“Зеленодольск” саноат паркидаги “Татлифт” ишлаб чиқариш корхонасида меҳмонлар тўлиқ циклли лифтларни ишлаб чиқариш ҳақида билиб олишди. Татар компаниялари билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Кейин делегация ҳалол стандарти бўйича ишлайдиган “ИTLE” тайёр овқатлар заводига ташриф буюрди. Улар ишлаб чиқариш қандай кетаётганини кўришди ва унинг қувватига баҳо беришди.
Шундан сўнг делегация Зеленодольскдаги М.В.Ломоносов номидаги №18-сонли кўп тармоқли лицейга борди. Муассаса синф хоналари, сузиш ҳавзаси ва мажлислар зали бўлган кенг майдондан иборат. Ломоносов лицейи ўқувчиларнинг эҳтиёжларига йўналтирилган экотизими учун ижобий таассурот қолдирди.
A.Қасималиев икки мамлакат ўртасидаги келишувлар доирасида Қирғизистонда тўққизта мактаб қурилиши ҳақида хабар берди. Ломоносов лицейининг тажрибаси ва тизимини янги таълим муассасалари қурилишида қўллаш мумкинлигини таъкидлади. Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари лицейда ўқиш учун шароитлар Қирғизистонда қулай ва қизиқарли таълим муҳитини яратиш учун намуна бўлиши мумкинлигига ишонч билдирди.