15 май — Халқаро оила куни муносабати билан оилаларга «Намунали оила» кўкрак нишони, «Янги Ўзбекистоннинг намунали оиласи» танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини эса пул мукофотлари, диплом ва совғалар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайхо Махкамова сўзга чиқди.

Ўзбекистон оилани мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича иш олиб бормоқда. Оилаларда маънавий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлигини ошириш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги тегишли фармони билан оила институтини мустаҳкамлаш ва аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида вазифалар белгиланди.