Қозоғистонда ШҲТ мамлакатлари туризм маъмуриятлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
28 май куни Олмаотада Бош котиб Чжан Мин иштирокида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо-давлатлар туризм маъмуриятлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда туризмни барқарор ривожлантириш ва туристик хизматлар сифатини оширишга қаратилган ШҲТ нинг туризм соҳасидаги 2024-2025 йилларга мўлжалланган Қўшма ҳаракат режаси қабул қилинди. Хитойнинг Циндао шаҳрининг «ШҲТ нинг туризм ва маданий пойтахти» мақомига номзодлиги ҳам қўллаб-қувватланди. Тадбир иштирокчилари томонидан туризм соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги аҳамияти муҳокама қилинди.
Расмий делегациялар раҳбарлари Алматы ва унинг атрофидаги сайёҳлик жойларига ташриф буюришди.
Сурат: Пекиндаги ШҲТ котибияти