Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг расмий ташрифи арафасида Тожикистонда халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди, унда Тожикистоннинг 2030 йилгача бўлган Миллий ривожланиш стратегиясини Хитойнинг «Битта камар, битта йўл» мегапроекти билан интеграциялашуви муҳокама қилинди.
Ташаббускорлар Тожикистон Миллий Фанлар Академиясининг Осиё ва Европа мамлакатларини ўрганиш институти, «Ипак йўли — консолидация йўли» Миллий жамғармаси ва Чунцинь шаҳридаги (ХХР) замонавий Хитойни ўрганиш институти.

Тожикистон Миллий Фанлар Академиясининг Осиё ва Европа муаммоларини ўрганиш институти директори Рустам Хайдарзода Тожикистон Хитойни ўзининг ишончли ҳамкорларидан бири деб билишини таъкидлади. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар миллий маданиятларга ҳурмат асосида ривожланмоқда. Тожикистон-Хитой муносабатлари барча соҳаларда, жумладан, сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий ҳамкорликда ривожланмоқда.
Рустам Ҳайдарзода институтнинг замонавий Хитойни ўрганиш марказини яратиш режалари ҳақида ҳам гапирди. «Биз нафақат қўшнилар, балки ишончли шериклармиз. Хитойни билиш ва тушуниш керак», — дея таъкидлади олим.
Аввалроқ, май ойи ўрталарида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув ўтказган эди.
Ушбу учрашувда Тожикистон Президенти мамлакатлар ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик даражасидан мамнунлигини билдирди.
«Биз икки мамлакат халқларининг туб манфаатларига жавоб берадиган бундай анъаналарни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни давом эттириш тарафдоримиз», — деди Тожикистон раҳбари.
Сурат: Тожикистон ТИВ матбуот хизмати