Россиянинг “Сибур Холдинг” ОАЖ компанияси Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда — ИА Караван Инфо
Россиянинг “Сибур Холдинг” ОАЖ компанияси Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов “Сибур Холдинг” ОАЖ МДҲ савдо бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, полимер хомашёсини қайта ишлаш орқали Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклифлар тингланди.

И.Абдурахмоновнинг айтишича, бундай лойиҳалар туфайли Ўзбекистонга полиэтилен маҳсулотлари импорти қисқариб, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун пойдевор яратилади. Вазир, шунингдек, “Сибур “холдинг” ОАЖ вакилларига сувни тежайдиган технологиялар ва иссиқхоналар учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича таклифларни тақдим этди.

Учрашув давомида “Сибур “холдинг” ОАЖ вакиллари маҳаллий мутахассисларни тайёрлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида И.Абдурахмонов Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўз ваколатлари доирасида ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Сурат: “Сибур “холдинг” ОАЖ расмий веб-сайти

error: