3 май куни Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли раиси Рустами Имомали Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Токаев билан учрашди. Учрашувда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти парламент Ассамблеясига аъзо-давлатлар парламент делегациялари раҳбарлари ҳам иштирок этди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли маълум қилди.

Учрашувда Рустами Имомали Қозоғистон президентига Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг мактуби ва илиқ тилакларини етказди ва Қозоғистон томонининг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига раислик қилиш давридаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Аъзо-давлатларнинг парламент Ассамблеяси доирасидаги ҳамкорлиги ташкилотнинг барча соҳалардаги фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилишига ишонч билдирилди. Ушбу учрашув Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ҳамкорликни биргаликда ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Сурат: Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли