Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Покистон Федерал транспорт вазири билан учрашув ўтказди — ИА Караван Инфо
Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Покистон Федерал транспорт вазири билан учрашув ўтказди

Май ойи охирида Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Завқизода Завқи Амин Покистон Ислом Республикаси Федерал тарнспорт вазири Абдул Олим Хон билан учрашди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, Тожикистоннинг тўқимачилик, тоғ — кон ва энергетика соҳаларидаги сармоявий имкониятлари кўриб чиқилди. Завқизода З.A. Покистон компанияларига Тожикистонда қўшма корхоналар ташкил этиш таклифи билан чиқди.

Иккала мамлакат транспорт коридорларидан фойдаланиш масаласи алоҳида кўриб чиқилди. Хусусан, Покистон Федерал транспорт вазири Марказий Осиё бозорларига чиқиш учун Покистон Тожикистоннинг транзит йўлларидан фойдаланиши мумкинлигига ишора қилди.

Учрашув иштирокчилари икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва икки мамлакат имкониятларидан тўлиқ фойдаланишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Сурат: Тожикистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги

error: