Қирғизистонда «Интеллектуал мулк ва мамлакат минтақаларини ривожлантириш учун инновациялар» Миллий форуми бўлиб ўтди: муваффақиятли келажак сари биргаликда.»

Унда Вазирлар Маҳкамаси раиси — Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти раҳбари Ақылбек Жапаров иштирок этди.
«Бугунги кунда инновациялар иқтисодиётида интеллектуал мулк ижтимоий-иқтисодий ўсиш ва инвестицияларни жалб қилишнинг ҳаракатлантирувчи кучига айланмоқда … Интеллектуал мулк экотизимини ривожлантириш, шу жумладан бозор инфратузилмасини шакллантириш, иқтисодиётнинг реал секторига инновацион ечимларни жорий этиш учун интеллектуал мулкни тижоратлаштириш механизмлари муҳим аҳамиятга эга» – дея таъкидлади Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.
A.Жапаров, шунингдек, АҚШ га ташрифи ҳақида гапириб, Силикон водийсида Қирғизистон Республикаси юқори технологиялар парки уйининг очилиши ва Қирғизистондаги мактаблардан бири негизида Google School лойиҳасининг ишга туширилишини таъкидлади.
«Интеллектуал мулк ва инновациялар миллий иқтисодий ўсишнинг омилларидан биридир. Сунъий интеллект, квант ҳисоблаш, робототехника ва бошқалар каби янги технологияларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш мамлакатимизнинг келажак авлодлари учун янги вазифаларга айланмоқда. Форум иштирокчиларига янада ижодий фикрлаш, шунингдек, қизиқарли ва самарали муҳокамалар тилайман», — деди Ақылбек Жапаров.