Май ойи охирида Ар-Риёдда (Саудия Арабистони Қироллиги) “Араб ҳамкорлик Кенгаши ва Марказий Осиё” сармоявий форуми бўлиб ўтди. Форумда Қирғизистон Иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Санжар Болотов иштирок этди. У «Кончилик ва металлургия» тематик сессиясида сўзга чиқди.

С.Болотов ўз нутқида республиканинг тоғ — кон саноатини ривожлантириш, олтин қазиб олишни кўпайтириш, мамлакатда илғор технологияларни жорий этиш ва тартибга солиш ислоҳотлари ҳақида гапирди.
Вазир ўринбосари Қирғизистон қўшма корхоналар ташкил этишга тайёрлигини қайд этиб, тоғ — кон саноатида инвесторлар ўртасида ҳамкорлик қилишга чақирди. Санжар Болотов тадбир иштирокчиларини 2024 йил 19-20 июн кунлари Бишкекда бўлиб ўтиши режалаштирилган MINEX Central Asia кон-геологик форумида иштирок этишга таклиф қилди.

Бундан ташқари, С.Болотов Саудия Арабистони Қироллиги Инвестициялар вазирлиги ва энергетика вазирлиги вакиллари билан бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди. Иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва ҳукуматлараро комиссия мажлисини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Сурат: Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги