Бруно Родригес Парриллья Россияга ташриф буюради
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Куба Ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Паррилльянинг 10-12 июн кунлари Россияга ташрифини эълон қилди.
Россия ва Куба Ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокаралар 12 июн куни Москвада бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мария Захарованинг сўзларига кўра, Вазирлар учрашувда турли халқаро масалаларни, жумладан, БМТ ва бошқа халқаро платформалар доирасидаги ҳамкорликни, шунингдек, ноқонуний бир томонлама чекловларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қиладилар.

Сурат: РИА Новости / Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати