Душанбе шаҳрида Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди — ИА Караван Инфо
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди

Ўтган ҳафта охирида Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг Душанбедаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида иштирок этишди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Президентлар элчихона мажмуасига ташриф буюриб, юқори мартабали меҳмонлар китобига имзо чекдилар.

Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 22 октябр куни ташкил этилган.

Фото: Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати

error: